1 Март 2022 йил 935

“Ҳайдовчилик гувоҳномаси”ни олиб беришни ваъда қилганлар қонун олдида жавоб берадиган бўлди.

Олинган тезкор маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Шахсий хавфсизлик Бош бошқармаси Сирдарё вилояти бўйича бўлими, Бошқарма Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлари натижасида, Н.Р ҳамда И.БларВ” тоифасидаги енгил автомашиналарни бошқариш учун Д.Мга “ҳайдовчилик гувоҳномаси”ни олиб бериш эвазига ундан 100 АҚШ доллари миқдордаги пулларни талаб қилиб олган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Р ҳамда И.Бларга нисбатан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-М 1-Қ, 25,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ К ва ИЖҚКБ

Text to speech