30 Ноябр 2023 йил 4621

“Хавфсиз ҳудуд- долзарб 40 кунлиги” махсус профилактик тадбири Ширин шаҳрида

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023 йил 20 ноябрь кунидаги ва Сирдарё вилояти ИИБнинг 2023 йил 21 ноябрь кунидаги Фармойишларига асосан республикамиз миқёсида жорий йилнинг 20 ноябрь кунидан-31 декабрь кунига қадар ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд- долзарб 40 кунлиги”  махсус профилактик тадбири давомида Ширин шаҳар ИИБнинг соҳавий хизматлари томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Ширин шаҳридаги криминоген вазияти оғир битта қизил тоифага киритилган Бунёдкор маҳалласи, сариқ тоифага киритилган битта м.Улуғбек маҳалласи ҳамда бешта яшил тоифага киритилган Дўстлик, А.Темур, Фарҳод, Ватанпарвар ва Нуробод маҳаллалари мавжуд. Шаҳар ҳудудида мазкур тадбир давомида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши қарши курашиш, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни иссиқ изида фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, жиноятчиликни жиловлаш борасида қизил тоифага киритилган Бунёдкор маҳалласида “Тозалаш-Антитеррор” тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирга Ширин шаҳар ИИБнинг соҳавий хизматларидан жами 7 нафар ҲПБ профилактика инспекторлари, ЙҲХГдан 1 нафар МХМКЧБ инспектор, ЖҚГдан 2 нафар тезкор ходимлар, Терговдан 2 нафар терговчи, МваФРГдан 1 нафар катта инспектор, Навбатчилик қисмидан 2 нафар тезкор навбатчи ва унинг ёрдамчиси, Пробация гуруҳидан 1 нафар, ҲПБ бошлиғи 1 нафар ва аппарат катта инспекторларидан 1 нафар ходимлар хизматга жалб этилди.

Тадбир давомида ЙПХ ходими томонидан маҳалла ҳудудида ҳаракатланаётган 30 та енгил автотранспорт воситалари тўхталиб, ҳайдовчиларни автомашина бошқариш ҳуқуқини ҳужжатлари ва автомототранспорт ҳужжатлари текширилди. Рейд давомида жами 2 нафар қоидабузар ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 128-моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бундан ташқари, ҳудудда жойлашган 1 та автомобиль таъмирлаш устахонасида таъмирлаш олиб борилаётган автомашина ва устахона ҳужжатлари текширилди.

Ҳудуддаги мавжуд савдо нуқта эгалари яъни 10 нафар тадбиркорларга профилактика инспекторлари томонидан тозалик ва ободонлаштириш қоидаларига риоя қилишлари бўйича огоҳлантирилиб, бир нафар ободонлаштириш қоидасини бузган тадбиркорга нисбатан МЖтКнинг 161-моддасига асосан 330 000 сўм миқдорда маъмурий баённома расмийлаштирилди.  Шунингдек, маҳалла ҳудудида кўчада бемақсад юрган 14 нафар ёшлар билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Пробация гуруҳи катта инспектори томонидан озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахс яшаш хонадони текширилиб, у билан қайта жиноят содир этмаслик ҳамда суд ажримига асосан ўрнатилган чеклов талабларини бузмаслиги борасида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шу билан бирга соҳавий хизматлари томонидан тадбиркорларга “Янги йил” байрами арафасида пиротехника воситалари сотмасликлари бўйича тилхатлар олинди.   

Ширин шаҳар ИИБ ишчи гуруҳи

Text to speech