«Хавфсиз ҳудуд — долзарб 50 кун» махсус профилактик тадбирининг натижалари муҳокама қилинди
"Долзарб 50 кунлик" махсус профилактик тадбирлари доирасида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида ўтган 20 кун давомида амалга оширилган профилактик ишлар муҳокама қилинди.
Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда ўринбосарлар, бошқарма ва шаҳар-туманларининг барча соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этиб, махсус профилактик тадбирнинг кунлик иш натижалари атрофлича муҳокама қилинди ҳамда масъул ходимларнинг бу борадаги ҳисоботи тингланди.
Йиғилишда вилоят ҳудудидаги умумий жиноятчилик аҳволи, кунлик келиб тушаётган мурожаатларнинг қонуний ҳал этилиши, меҳнат миграциясида бўлган, шу билан бирга, Ватанга қайтган фуқаролар билан манзилли ишлар ташкил этиш ва жамоатчилик назорати масканларининг фаолияти танқидий таҳлил қилинди ҳамда масъул ходимларга тадбир давомида ишларни жадаллаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида вилоят ҳудудидаги қизил маҳаллаларга бошқармадан бириктирилган раҳбарларни ишлари сарҳисоб қилиниб, қизил маҳаллаларда профилактик тадбирларни тўғри ташкил этиб, ижобий натижаларни қайд этган раҳбарлар рағбатлантирилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати