“Хавфсиз миграция” тадбири доирасида ўқув семинари ташкил этилди.
Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг ташаббуси билан вилоятнинг барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлим ҳамда бўлинма бошлиқлари, вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳлари катта инспекторлари, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ҳамда профилактика инспекторларига “Хавфсиз миграция” тадбири доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.
Ўқув семинарини Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев кириш сўзи билан очиб берди.
Шундан сўнг, семинар иштирокчиларига катта тажрибага эга ҳамда малакали соҳа мутахассислари томонидан хорижий давлатларга узоқ муддатга миграцияга чиқиб кетган ҳамда қайтиб келган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг оилавий шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда ўрганишлар натижасига кўра аниқланган ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этиш, бандликларини таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 801-сонли Қарорига кўра “Ижтимоий профилактика” тамойилига асосан маҳалла «еттиликларига» хулосалар бериш юзасидан ишларни ташкил этиш тартиби бўйича дарс машғулотлари бўлиб ўтди.
Шунингдек семинар иштирокчиларига Гулистон шаҳар «Намуна» маҳалласи мисолида “Хавфсиз миграция” тадбири доирасида ушбу маҳалла ҳудудида яшовчи хорижий давлатларга узоқ муддатга миграцияга чиқиб кетган ҳамда қайтиб келган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг оилавий шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда ўрганишлар натижасига кўра аниқланган ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этиш, бандликларини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан кўргазмали машғулот бўлиб ўтди ва барча профилактика инспекторлари ўз маҳаллаларида “Хавфсиз миграция” тадбири бўйича худди шу тартибда ишларни ташкил этишлари зарурлиги бўйича кўрсатмалар берилди