22 Апрел 2022 йил 551

Ҳамкорликдаги тадбирда "Гашиш" гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахслар қўлга олинди.

Жорий йилнинг 18 апрель куни Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ вилоят бошқарма тезкор ходимлари ҳамкорликда  ўтказилган “Назорат остида олиш” тезкор тадбири давомида, исми шарифи ўзгартирилган Ёрқин исмли шахс гашиш гиёҳванд воситасини ўтказиш мақсадида, Гулистон шаҳар ҳудудида тадбирга харидор сифатида жалб этилган “Дониёр” исмли шахс билан учрашиб, бошқарувида бўлган Кобалт русумли автомашинада Мирзаобод туманиga бориб, “Дониёр” исмли шахсдан гашиш гиёҳвандлик воситаси учун 1.100.000 сўм пулларни олиб, гашиш гиёҳвандлик воситасини олиб келишини айтган. Шундан сўнг, Ёрқин Гулистон шаҳар ҳудудида Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётганида Кобалт русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина орқаси ўриндиғидан жигар рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, гашиш гиёҳвандлик воситаси, автомашина олд қутисидан таг қисми тешилган 0,5 литр ҳажмдаги елим идиш ва тадбирда фойдаланилган махсус кукун билан ишлов берилган 190.000 сўм миқдордаги пуллар борлиги аниқланиб холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинган.

Шундан сўнг олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида Ёрқин гашиш гиёҳвандлик воситасини таниши, Умар исмли шахсдан 900.000 сўмга сотиб олганлигини маълум қилган.

Терговга қадар олиб борилган суриштирув жараёнида, Умар исмли шахснинг яшаш хонани кўздан кечирилганда, Умар  ўз ихтиёри билан махсус кукун билан ишлов берилган 900.000 сўм пул ҳамда уяли телефон аппарати ғилофига яширилган жигар рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, тахминан оғирлиги 0,2-0,5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситани холислар иштирокида тақдим этган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Умар гашиш гиёҳвандлик воситасини Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи, “Исмоил” исмли шахсдан сотиб олганлигини маълум қилган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, жорий йилнинг 20 апрель куни Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Исмоил исмли шахс тезкор ходимлар томонидан қўлга олинади. “Исмоил” исмли шахс, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганда, эгнида бўлган спорт кийим ташқи чап чўнтагидан сигарет қутисига солинган 1 дона ва ташқи ўнг чўнтагидан целлофан пакетчага жойлаштирилган ўзидан ўткир ҳид таратувчи, жигар рангли, тахминан оғирлиги 30-40 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик воситасига ўхшаш восита ҳамда Халқ банкининг пластик картаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан “Исмоил” дан ушбу гиёхванд моддани кимдан олганлиги сўралганда, у Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи “Шох” лақабли шахсдан 100 АҚШ долларга сотиб олганлигини маълум қилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech