18 Декабр 2021 йил 409

“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”

Муҳтарам Президентимизнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган шиорларини амалда қўллаган ҳолда Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари томонидан бир қанча вазифалар амалга оширилмоқда.
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Х.Бўроновнинг топшириғига асосан, вилоятнинг чекка ҳудудларидаги қишлоқлар туман марказидан бир неча километр узоқликда жойлашганлигини инобатга олиб, фуқароларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Сирдарё вилояти ИИБ ММиграциява фуқролликни расмийлаштириш бошқармасига ажратилган “ДАМАС” хизмат автомашинасида ушбу маҳаллалар аҳолисига манзилли хизмат кўрсатилиб, уларга ўрнатилган нусхадаги идентификация ИД-карталари расмийлаштириб берилмоқда.
Маҳаллаларда яшовчи 136 нафар 16 ёшга тўлиб паспорт олиш ёшига етган, 158 нафар биометрик паспортини ИД-картага алмаштириш истагида бўлган ҳамда 62 нафар имконияти чекланган кекса ёшдаги фурололарга ўрнатилган тартибда иидентификацияИД-карталари расмийлаштириб берилди.
Мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Х.Буранов томонидан назоратга олинган бўлиб, амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ МиМиграцияа фролроликни расмийлаштириш бошқармаси

Text to speech