“Хавфсиз тун тадбири давомида” Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан суд томонидан юклатилган тақиқ ва чекловларга риоя этиб яшаётган назорат остидаги шахслар текширилди
Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётганлар 49 нафарни, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётганлар 22 нафарни, Озодликни чеклаш жазосини ўтаётганлар 48 нафарни, Синов муддати жазоси 1 нафарни, муддатидан илгари шартли озод этилганлар 51 нафарни жами 171 нафар назорат осидаги шахсларни ташкил этади.
Ҳозирги кунда Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган шахслар томонидан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишларини олдини олиш, мақсадида туман ИИБ бошлиғининг кунлик тун табдрига жалб этилган соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда 49 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назорат остидагиларни иш жойларидан ҳамда 48 нафар Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган назорат остидаги шахсларни суд томонидан юклатилган таъқиқ ва чекловларга риоя этиб яшаётганлигини текширилиб, мунтазам назорат қилиб борилмоқда.
Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи