31 Март 2023 йил 285

Гулистон шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари учун китоб ярмаркаси ташкил этилди. 

Азалдан инсонларга тўғри йўлни кўрсатиб келаётган, уларни билимли, тарбияли қилиб, касб-ҳунар ўргатиб, комиллик ва яхшиликка етакловчи муҳим омил – бу китобга дўст бўлишдир. Дарҳақиқат, инсонга китобдан қимматли дўст йўқ. Айниқса, ёшларнинг ҳаётидак итобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, эзгуликларга ундайди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 29 март куни ходимларнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида Гулистон шаҳар ички ишлар бошқармасида китоблар ярмаркаси ўтказилди. Китоблар ярмаркасида ходимлар билим савиясини ошириш, ватанга бўлган муҳаббати ва дунёқарашини кенгайтириши ҳамда ички ишлар органларида мавжуд бўлган кутубхоналарни бойитиш мақсадида Ички ишлар вазирининг 400-сонли буйруғи билан тасдиқланган ички ишлар органлари ходимлари ўқиши учун тавсия этилган 39 турдаги бадиий адабиётларни олиш имконияти яратиб берилди. Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ҳар бир ходимни ватанига, халқига, ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч» эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

 

Text to speech