19 Май 2023 йил 869

Гулистонда транспорт воситасини олиб қочиш жинояти содир этилди. 

Вояга етмаган фуқаро Ш.О транспорт воситасини олиб қочиш мақсадида, Гулистон шаҳар, Навбаҳор МФЙ, Хондамир кўчасининг четки қисмида турган, фуқаро Ш.Х раҳбар бўлган “Миракон Таъмир Сервис” МЧЖга тегишли бўлган “Нексия-2” русумли транспорт воситасини ғайриқонуний равишда очиб, Ш.Х томонидан автомашинанинг ўт олдириш қисмида калити қолдирилганлигидан фойдаланиб олиб қочиб, мазкур транспорт воситасида ҳаракатланиб бораётган вақтида бошқарувини йўқотиши оқибатида Гулистон шаҳар 6-сонли умумтаълим мактаби биносини ўраб турувчи темир панжарага катта тезликда бориб урилган ва вояга етмаган фуқаро Ш.О автомашинани қолдириб, ўзи ходиса жойидан яширинган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, Ш.Хга тегишли бўлган, фуқаро Ш.О томонидан олиб қочилган “Нексия-2” русумли транспорт воситаси Гулистон шаҳар 6-сонли умумтаълим мактаби биносини ўраб турувчи темир панжарасига урилиб, йўл-транспорт ҳодисасига учраган ҳолатда топилган.

Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Ш.О га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech