31 Январ 2022 йил 736

Гулистонда “гашиш” ҳамда “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

2022 йил 26 январь куни ИИВ ШХББ Сирдарё вилояти бўйича бўлими, Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ИИВ ЖИЭД 40-сонли манзил колонияси ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбир давомида “Мурод” исмли шахс-фуқаро Э.М “А” исмли шахсга “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 2.000.000 сўмга сотиш мақсадида ўзининг таниши фуқаро Р.А нинг бошқарувида бўлган “Матиз” русумли автомашинасида олиб келаётган вақтда, Гулистон шаҳар, 4-мавзе ҳудудида  тўхтатилиб текширилганда, Э.Мнинг эгнидаги кийимининг чап қўл енгини ичидан кўк рангли полиэтилен пакет мавжудлиги аниқланиб, ушбу пакет очиб кўрилганда, ичида 4 дона қора рангли полиэтилен пакетга ўралган ҳолатда 232,4 грамм “гашиш” мойи, 629 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаларини борлиги аниқланиб, холислар иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаро Э.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech