12 Август 2023 йил 1859

Гулистон туманида велосипед ўғриси қўлга олинди.

Гулистон тумани ИИБга ариза билан Гулистон тумани, Дўстлик МФЙда яшовчи фуқаро А.Х мурожаат қилиб, аризасида номаълум шахс фарзанди А.Анинг нархи 825.000 сўм бўлган, қора рангли “PHONIX” русумли велосипедини яшаш хонадони биринчи қаватида қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Гулистон тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни 1973 йилда туғилган, Гулистон тумани, Олтин водий МФЙда яшовчи Т.Д содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Т.Дга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-м 1-қ билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech