20 Январ 2022 йил
621
Гулистон туманида ноқонуний ов қуроли аниқланди.
Гулистон тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари ва туман ИИБ ЖТСБ ППХГ ходимлари билан ҳамкорликда “Хавфсиз ҳудуд” тадбири давомида, Гулистон тумани А.Навоий МФЙда яшовчи Ю.Ннинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, яшаш уйининг ертўласидан ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган ЗК русумли, 16 калибрли, 1957 йилда ишлаб чиқарилган, бир отар № 4969 НГ-рақамли силлиқ стволли, ўқотар ов қуроли аниқланди. Ушбу тақдим этилган қурол яроқсиз, агар енгил алмаштирувчи қисми яьни (баёк) алмаштирилса, отиш учун яроқли эканлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ