Сирдарёда ноқонуний ўқотар қурол, ўқ-дорилар ҳамда гашиш гиёҳвандлик воситаси аниқланди.
Сирдарё вилояти ИИБ Тезкор -қидирув хизмати ҳамда ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Гулистон тумани Аҳиллик маҳалласида яшовчи Э.С 2,55 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 2.000.000 сўм пул эвазига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Э.Сга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Фуқаро Э.С билан олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида, уни ноқонуний ўқотар қуроли борлиги, ушбу ўқотар қуролни Гулистон тумани Аҳиллик маҳалласида яшовчи У.Нга сақлаш учун берганлиги аниқланган.
Тезкор маълумот асосида, У.Н билан олиб борилган профилактик тушунтириш ишлари натижасида, У.Н дан холислар иштирокида 1 дона 2 стволли, “ТОЗ” русумли, 1961 йилда ишлаб чиқарилган, ствол ва қўндоғи қирқилган ов қуроли, 2 дона 16 калибрли патронлар ва тахминан 200 граммга яқин порохлар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати