Сирдарё вилоятида чорва мол ўғриси қўлга олинди.
Гулистон тумани “Аҳиллик” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.С Гулистон тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзига тегишли бўлган бир бош қора молини чўпонга боқиш учун берганлигини, чўпон молларни далада боқиб, кечга уйга ҳайдаб келганида молини тополмаганлигини, шу сабабли бир бош молини топишда ёрдам сўраб уни ўғирлаган номаълум шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Сирдарё вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор суриштирувлар натижасида ушбу жиноятни фуқаро Х.Д содир этганлиги аниқланиб, у сотган бир бош қора молни фуқаро Б.Тдан ашёвий далил тариқасида олинган. Тезкор ходимлар томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида Гулистон тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.А нинг ҳам бир бош қора рангли молини Х.Д ўғирлаб сотиб юборганлиги аниқланиб, қора мол фуқаро Т.А дан ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаро Х.Дга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати