19 Июл 2022 йил 256

Гулистон тумани маҳаллаларида тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Сирдарё вилояти Гулистон тумани ҳоким ўринбосари, Оил а ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Ғофурова, туман Халқ депутатлари кенгаши котибияти мудири Д.Анарқулова, туман бош отинойи С.Ходжақулова, туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ҲҚМБ катта инспектори капитан Л.Сайдалиева ва «Боёвут» МФЙ хотин-қизлар фаоли Д.Абдумавлоновалар томонидан «Боёвут» МФЙ хотин-қизлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги "Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 300-сонли қарори, Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси ҳамда аҳоли ўртасида ажримларни олдини олиш, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан манзилли ишлаш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, ҳунармандчиликка жалб қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш ишларини янада жадаллаштириш юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди. Ушбу маҳалладаги «Жайрона» ҳусусуй болалар боғчаси тарбияланувчилари томонидан ижро этилган шеър ва рақслар тадбирга янада кўрк бағишлади.

Text to speech