20 Январ 2023 йил 235

Гулистон тумани ИИБда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари иштирокида 2022 йилнинг 12 ой давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Жорий йилнинг 19-январь куни Гулистон тумани Ички ишлар бўлимида 2022 йил давомида туман ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган танқидий кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида, йил якунида амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят миқёсида юқори кўрсаткичлар қайд этилган бир вақтда туманнинг айрим МФЙ ларида олди олиниши керак бўлган жиноятларни ошиб кетганлиги, ушбу жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва моҳияти танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, хизмат фаолияти давомда камчиликларга йўл қўйган ходимлар фаолиятига 2023 йилнинг 1 чораги якуни юзасидан баҳо берилиши, қўпол камчиликларга йўл қўйган ходимларга эса интизомий чоралар кўрилиши тўғрисида топшириқлар берилди.

Бундан ташқари барча масъул раҳбарларга ўз хизмат фаолиятини танқидий сарҳисоб қилиб, йил давомида йўл қўйган камчиликларни келгусида бартараф қилиш ҳамда қўл остидаги ходимларнинг ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, маънавиятини юксалтириш юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг истиқболли режалари ва топшириқлари белгилаб олинди.  

 Гулистон тумани Ички ишлар бўлими.

Text to speech