Гулистон тумани ИИБда "Маънавият ойлиги" “Шеърият кечаси” ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 11 апрел кунидаги 100-сонли Фармойишига асосан "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!" шиори остида жорий йилнинг 1 май кунидан 1 июн кунига қадар ўтказилаётган "Маънавият ойлиги" тадбири доирасида жорий йилнинг 15 май куни Гулистон тумани ИИБ ходимлари, туман Маданият бўлими, Маънавият маркази, Ёшлар иттифоқ, ҳамда туман Халқ таълими бўлимига қарашли 14-сонли умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилафруз Мақсудова ва унинг ёш ижодкорлар гуруҳидан иборат ўқувчи шогирдлари иштирокида “Шеърият кечаси” ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққан Дилафруз Мақсудова шеъриятнинг инсон онги ва маънавиятини юксалтиришдаги аҳамияти, шеъриятнинг нафислиги тўғрисида тадбир иштирокчиларига маълумотлар бериб ўтди ва ватанни тараннум этувчи шеърлардан ўқиб берди. Шундан сўнг Дилафруз Мақсудованинг шогирдлари истеъдодли ўқувчи ёшлар ўзлари ёдлаган буюк ёзувчи ва шоирларимизнинг она ватанга муҳаббат, ватанни асраб-авайлаш, ватанни ардоқлаш, оналарни эъзозлаш, дўстлик ва муҳаббат, устозлар, Ўзбекистон, ёшлик мавзуларида шеърларни ифодали ижро этиши тадбир иштирокчиларида ватан туйғуси жўш уришига сабабчи бўлди. Шеърият кечасида ёш ижодкорларнинг ўзларининг қаламига мансуб бўлган биз яшаб турган Сирдарё замини тўғрисидаги шеърлари тадбир иштирокчиларида улкан таассурот ҳосил қилди. Тадбир сўнгида ёш ижодкорлар, адабиётчилар ва устозлар билан келгусида ҳамкорликни давом эттириб бу каби тадбирларни доимий равишда ўтказиб боришга келишиб олинди. Шеърият кечасида ижодкор ёшлар ҳамда устозлар ходимлар қалбида илиқ туйғулар ҳосил қилди. Тадбирда иштирок этган фаолларга туман ИИБ бошлиғи ҳамда ўринбосарлари ўз миннатдорчилигини билдирди.