19 Сентябр 2022 йил 291

Гулистон тумани ИИБ ходимлари ўртасида спортнинг «ҚЎЛ ЖАНГИ» тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 7 центабр кунидаги 10 центабр кунидан 10 октябрь кунига қадар «Касбий тайёргарлик ойлиги»ни ўтказиш тўғрисидаги 198-сонли фармойишига асосан ходимларни касбий ҳамда жисмоний ва жанговар тайёргарлигини янада ошириш, билим кўникма ва малакаларини юксалтириш орқали уларнинг ўз касбининг етук мутахассисларига айлантириш, ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, ватанпарвар, миллий қадриятларга содиқ баркамол шахс сифатида тарбиялаш ишларни янада кучайтириш, шунингдек ички ишлар органлари ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини камол топтириш мақсадида 2022 йилнинг 17 центабр куни «КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ОЙЛИГИ» муносабати билан Гулистон тумани ИИБ ходимлари ўртасида спортнинг «ҚЎЛ ЖАНГИ» тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Гулистон тумани болалар ва ўсмирлар спорт мажмуаси ёпиқ спорт залида спортнинг «ҚЎЛ ЖАНГИ» тури бўйича мусобақаси ўтказилиб, мусобақа учта вазн тоифасида яъни 75,80 кг ҳамда 90 кг ва ундан ортиқ вазн тоифалари бўйича ўтказилди. Мусобақа тафсилотларга бой ва жуда қизғин тарзда ўтказилиб, 75 кг гача бўлган вазн тоифасида туман Гулистон тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори лейтенант Абдумаликов Рахимжон Мухтор ўғли ўз вазн тоифасида рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмай ғолиб бўлди. Унинг қўлда ҳамда оёқларида рақибларига берган аниқ зарбалари айниқса тадбир иштирокчилари олқишларига сабаб бўлди. 80 кг гача вазн тоифасида татамига кўтарилган туман Гулистон тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори лейтенант Сохижанов Жасуржон Тоҳир ўғли ҳам ўзининг чаққонлиги ҳамда жисмонан кучлилиги билан томошабинлар эътирофига сабаб бўлди. У ўз вазн тоифасидаги барча рақибларини енгиб ғолибликни қўлга киритди. 90 кг ва ундан ортиқ вазн яъни оғир вазн тоифасида татамига чиққан мусобақа иштирокчилари орасида ўзининг зарбалари билан алоҳида ажралиб турган туман Гулистон тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори катта лейтенант Анаркулов Илҳом Мавлюдиллаевич рақиблари устидан мутлақ ғолибликни қўлга киритиб оғир вазн тоифасида 1-ўринни қўлга киритди. Мусобақа сўнгида ғолибларга туман ИИБ бошлиғининг 1-даражали диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech