19 Май 2023 йил 260

Гулистон тумани ИИБ тарихига оид “Жаннатмакон юртнинг мард ўғлонлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-маёр А.И.Икрамовнинг 2022 йил 15 май кунидаги “Ички ишлар органларининг тарихига оид китобни тайёрлаш ва чоп етиш тўғрисида”ги 2/1434-сонли кўрсатмаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 11 апрел кунидаги 100-сонли Фармойишига асосан "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!" шиори остида жорий йилнинг 1 май кунидан 1 июн кунига қадар ўтказилиши белгиланган "Маънавият ойлиги" доирасида Гулистон тумани ИИБ маърифат залида Гулистон тумани ИИБ томонидан чоп этилган “Жаннатмакон юртнинг мард ўғлонлари” номли китоби тақдимоти ўтказилди. Ушбу тадбирга туман ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси ва нафақадаги фахрий ходимлар, туман Ахборот кутубхонаси ва Тарихий ўлкашунослик музейи масъул ходимлари, Ёшлар агентлиги Гулистон тумани бўлими ходимлари, “Гулистон чиройи” газетаси масъул ходимлари таклиф этилди. Тадбирда сўзга чиққан Гулистон тумани ИИБ кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспектори капитан Жамшид Анаркулов ушбу китобнинг ёзилишида архивлар, музейлар ҳамда турли илмий адабиётлар, фахрий ходимларнинг сўзларидан қарийб бир йил мобайнида маълумотлар тўпланганлиги тўғрисида тадбир иштирокчиларига маълумот берган бўлса, Ахборот кутубхона раҳбари Дилфуза Мўминова ушбу китобда туман ИИБ тарихи билан бир пайтда Гулистон тумани ўтмиши тўғрисида маълумотлар акс этганлиги, туман тарихи Сирдарё вилоятидаги илк инсонлар келиб, ўрнашиб яшаб қолган ҳудуд бўлганлиги, бу ернинг қулай шароити ва иқлими, ерларининг унумдорлиги 19-асрларда одамлар келиб жойлашганлиги тўғрисида ҳамда туманда жойлашган 19-асрга оид иморатларнинг бугунги кунга қадар яхши ҳолатда сақланиб қолгани, бу ҳудудни ўзлаштиришда улкан ҳисса қўшган княз Рамановлар фаолияти тўғрисида гапириб ўтди. Туман ИИБ Фахрийлар кенгаши нафақадаги маёр Абдумўминов Нуридилло  “Жаннатмакон юртнинг мард ўғлонлари” китобида туман ИИБда узоқ йиллар самарали хизмат қилган фахрий ходимлар хизмат фаолияти, эришган ютуқлари ҳамда афғон уруши қатнашчилари, ҳозирги кунда туман ИИБда хизмат қилиб келаётган ходимлар, уларнинг хизмат фаолияти, юқори натижаларга эришиб давлат мукофотларига сазовор бўлган ходимлар тўғрисида маълумот ва фото суръатлар ўз аксини топганлигини ва бу китоб Гулистон тумани Ички ишлар бўлими тарихи ва бугунги куни ўзида акс эттирилган биринчи китоб эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан фахрий ходимлар ва ҳамкор ташкилотлар масъул ходимлари китоб ижодкорларини бундай ижобий ютуқлар билан муборакбод этди ва Гулистон тумани ИИБ ходимларининг келгусидаги хизматларига улкан зафарлар тилади.

Text to speech