6 Октябр 2021 йил 349

Гулистон тумани ИИБ бошлиғининг аҳолига мурожаати.

Гулистон туманида жиноятларнинг катта-кичиклигидан қатъий назар рақамга эмас, сифатга ҳамда фуқароларнинг ҳар бир мурожаатига алоҳида эътибор қаратилиб, жиноят содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳамда қонун бузилиш ҳолатларига тезкорлик билан муносабат билдирилиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларни барвақт олдини олиш ишлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда давом эттирилмоқда.
Президентимизнинг 26 март 2021 йилдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонига асосан вилоят, туман ва шаҳар ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан ҳар ой якуни бўйича аҳолига Интернет тизимидаги ахборот ресурслари орқали ҳудуддаги криминоген вазият юзасидан “профилактик-огоҳлантирувчи мурожаат” қилиб бориш амалиёти жорий этилган бўлиб, унга кўра, ИИОлари раҳбарлари ўз ҳудудидаги криминоген вазият юзасидан ҳар ой якуни бўйича аҳолини хабардор қилиб бориши белгилаб олинди.
2021 йилнинг сентябрь ойи давомида ҳам Гулистон туманида жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш, жиноятдан жабрланган шахсларни ҳуқуқларини тиклаш, етказилган зарарларни ўрнини қоплаш ва ҳар бир қилмиш учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган бир қатор самарали ишлар амалга оширилди. Сўнги вақтларда Давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир маҳаллада хавфсиз шароитларни яратиш, фуқароларимизнинг тинчлик-осойишталигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Гулистон туманида содир этилган жиноятларга тўхталиб ўтадиган бўлсак:
- содир этилган, яъни тайёрланаётган, суиқасд қилинган ёҳуд тамомланган жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар асосида рўйхатга олинган ўғирлик, фирибгарлик, талончилик ва шу каби бошқа жиноятлар 55 тани ташкил этган бўлса,
-профиллактик тадбирлар, терговга қадар текширув, тезкор-қидирув фаолияти ва тергов ҳаракатларини ўтказиш давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташаббуси ёки куч ва воситалари билан аниқланган, яъни қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш, одам савдоси, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш, қролл, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш каби жиноятлар 7 тани ташкил қилган,
- фурололаримизнинг эҳтиётсизлиги оқибатида содир этилган, яъни транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш каби жиноятлар 5 тани,
- тергов бўлинмалари томонидан дастлабки тергов давомида қўшимча аниқланган, яъни вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш ва шу каби бошқа жиноятлар эса содир этилмади.
Ушбу даврда қайд этилган жиноятларнинг салмоқли қисми, яъни 35 тасини ўғирлик, 20 тасини эса фирибгарлик жиноятлари ташкил этиб, юқоридаги жиноятлар асосан бозор ҳудудларида, савдо дўконларида, йўловчи автомашиналарда, ўқув масканларида ва бошқа ҳудудларда содир этилмоқда.

Мисол учун Гулистон шаҳар, Бўстон махалласи, 32 уйда яшовчи Рахматов Кўпайсин Фахриддин ўғли Гулистон туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Гулистон тумани, “Кўнчи” мол бозорига қорамол сотиб олиш мақсадида келиб, ўзига тегишли бўлган, Жентра русумли, 20Е575ЕА давлат белгили автомашинаси орқа салонига 19.000.000 сўм пулларни пакетга солиб ташлаб кетганлигини, шу куни орадан бир соат ўтиб, автомашинасига келиб қараган вақтида пуллари жойида йўқлигини кўрганлигини маълум қилган.

Фирибгарлик жинояти усули бўйича таҳлил қилинганида, салмоқли қисми автомашина олиб бериш, уй-жой ва ер олди-сотдиси, ишга киритиб қўйиш, олди-берди муносабатлари ҳамда ўзига тегишли уяли телефон аппарати ва бошқа мулкини фойдаланиб олиши учун нотаниш шахс қўлига ишониб топшириши билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, ўғирлик жинояти хонадон ва савдо шаҳобчасига ғайриқонуний равишда кириш орқали ёки фуқароларимиз томонидан ўзларига тегишли автомототранспорт воситаларини очиқ ҳолда қаровсиз қолдиришлари, шунингдек бозорлар, кўчалар ва савдо шахобчаларида юрган вақтида ёнидаги мулкларига нисбатан, шу билан бирга ҳайвонлар, велосипедлар ва шу каби бошқа мулкларини яшаш хонадонлари ва очиқ майдонларида хавфсиз сақланишига эътиборсиз муносабатда бўлиб келаётганликлари оқибатида содир этилмоқда.
Шу боис,
- фуқароларимиз фирибгарлар тузоғига илинмаслиги учун ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишини,
- ўз мулкини бегона шахслар қўлига ишониб топширмаслигини,
- ҳар қандай олди-берди муносабатини нотариал тартибда расмийлаштиришларини,
- ўзларига тегишли автомототранспорт воситаларини очиқ ҳолда қаровсиз қолдирмасликларини,
- эгнидаги кийимида бўлган мулкларига эҳтиёткор бўлишларини,
- шунингдек, ўғирлик жинояти қурбонига айланмасликлари учун ҳайвонлар, велосипедлар ва шу каби бошқа мулкларини хавфсиз жойда сақланишига ва қимматбаҳо буюмларини жамоат жойларида унитиб қолдирмасликларига алоҳида эътибор беришларини,
- шу билан бирга, атрофда бўлаётган ҳар қандай воқеа ва ҳодисага бефарқ муносабатда бўлмасликларини, огоҳ ва хушёр бўлишларини сўраб қоламиз.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан тизимли иш ташкил этиш ва бу йўналишда белгиланган вазифаларни бажарилиши жиноят ва ҳуқуқбузарликлар салмоғини камайишига ва олди олинишига хизмат қилмоқда.
Шу ўринда, юқоридаги ҳолатлар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, содир этилиши мумкин бўлган сальбий ҳолатларга барҳам бериш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни жиловлашда барчамиз бирдек масъул эканлигимизни ҳам эслатиб туради.


Ҳурматли фуқроллар, сизларни ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлишга чорлаб қоламиз.

Text to speech