26 Июл 2022 йил 418

Гулистон туманда ноқонуний қурол аниқланди.  

Олинган маълумотга кўра, Сирдарё вилояти ИИБ ТваЭҚКБ ва Гулистон тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 1948 йилда туғилган, Гулистон туманида яшовчи А.Книнг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 1 (бир) дона, бир стволли, 1959 йилда ишлаб чиқарилган В41444-рақамли “ТОЗ-16” русумли ов қуролини ҳеч қандай ҳужжатларсиз сақланаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech