Гулистон шаҳрида ер олди сотдиси билан боғлиқ фирибгарлик жиноятининг олди олинди. ..
Ҳозирги кунда ер олди сотдиси билан боғлиқ жиноятлар тез-тез учраб турибди. Гулистон шаҳрида шу каби фирибгарликнинг олди олинди. Олинган тезкор маълумотларга асосан фуқаро Маликов ҳамда Эшқуловлар Гулистон шаҳри яқинидан турар-жой қуриш учун ер участкасини қонуний асосларда харид қилиш истаги борлигини маълум қилганида, фуқаро Жўраев уларга Гулистон тумани мевазор маҳалласи ҳудудида жойлашган деҳқончилик қилиш учун ажратилган 0,25 сотихли экин ер майдонининг 0,10 сотихини ҳар бир сотихи учун 1500 АҚШ долларидан ҳисоблаб жами 15,000 ақш долларига сотмоқчи эканлигини маълум қилган. Мўмай даромад олишни кўзлаган фуқаро Жўраев Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан сўралган 15,000 АҚШ долларидан 4000 АҚШ долларини аванс сифатида олаётган пайтида ашёвий далиллар билан холислар иштирокида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Жўраевга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.