10 Август 2023 йил
1757
Гулистон шаҳрида яна бир ўғирлик жинояти содир этилди.
1997 йилда туғилган, Гулистон тумани, Юлдуз МФЙда яшовчи А.Н, 2005 йилда туғилган Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Самарқанд қудуқ МФЙда яшовчи Ф.Сни Гулистон шаҳар, 4-мавзедаги хонадонига олиб бориб, уни маст ҳолатга келтириб, 400.000 сўм пулларни ўғирлаб олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаро А.Нга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-м 3-қ “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “Қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати