16 Феврал 2022 йил 589

Гулистон шаҳрида “Хавфсиз хонадон”, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 апрель кунидаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сонли қарорига мувофиқ “Хавфсиз хонадон”, “Хавфсиз ҳовли” тизимлари асосида, Сирдарё вилояти тажрибаси сифатида  Сирдарё вилояти ИИБ раҳбариятининг ташаббуси билан “Хавфсиз шахсдан – Хавфсиз жамият сари”  тизими жорий этилди. Унга кўра ҳар бир маҳалла кесимида 32 тоифа асосида қуйидаги шаклда фуқароларнинг рўйхатлари шакллантирилди; Жумладан:

  1. Илгари судланганлар билан тизимли ишларни ўтказиш.
  2. Оила-турмуш доирасида ҳуқуқбузарлик содир этганлар шахслар рўйхати тузилиб, ҳудудий МФЙ раиси ва имом хатиблар иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказиш.
  3. Маъмурий назоратда турган шахслар билан ишлаш.
  4. Ҳал этилмаган ўзаро қарздорлиги мавжуд фуқаролар билан ишлар ташкил этиш.
  5. Ўзига нисбатан қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар билан ишлаш.
  6. Келишмовчилик ёки низоси мавжуд оилалар, қўни-қўшнилар, фуқаролар билан тизимли ишлар олиб бориш.
  7. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонунида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан ишлаш.
  8. Икки ёки ундан ортиқ аёллар билан турмуш қуриб яшаб келаётган эркаклар рўйхатлари тузилиб, улар билан тизимли ишларни олиб бориш.
  9. Мунтазам равишда тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган шахслар билан ишлаш.
  10. Мунтазам спиртли ичимликка ружу қўйган шахсларнинг рўйхатлари тузилиб, улар билан соғлиқни  сақлаш ходимлари, имом хатиблар иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказиш.
  11. Агрессив хулқ-атворга эга, мунтазам жанжал ва низога сабаб бўладиган фуқаролар билан ишлаш.
  12. Гиёҳвандликка чалинган шахслар билан ишлаш.
  13. МЖтК нинг 84-моддаси билан жиноят ишини рад этилган шахслар билан иш олиб бориш.
  14. Захарвандликка чалинган шахслар (таксикаман) билан ишлаш.
  15. Руҳий касаллар билан ишлаш.
  16. Пробация рўйхати бўйича жазо ўтаётган маҳкумлар билан тизимли ишлар ташкил этиш.
  17. Турмушидан ота-онасиникига қайтиб келган, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар рўйхатларини юритиб, МФЙ раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари ҳамда отинойилар иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказиш.
  18. Пробация хизмати рўйхатидан шартли озод қилиниб, рўйхат ҳисобида турганлар билан ишлаш.
  19. Турмуш ўртоғи узоқ муддатга ишлагани чиқиб кетган ёлғиз аёллар билан иш олиб бориш.
  20. Вояга етмаган  ҳуқуқбузарлар билан Гулистон шаҳар Халқ таълими муассасаси ходимлари ҳамда инспектор психолог иштирокида тадбирлар ўтказиш.
  21. Носоғлом турмуш тарзини кечираётган шахслар (фоҳишахона сақловчилар, қўшмачилар, дайдилар ва ҳ.к) билан ишлаш.
  22. Ота-онаси узоқ муддатга кетган вояга етмаганлар билан ишлаш.
  23. Одоб-ахлоқ доирасида ҳуқуқбузарлик содир этганлар шахслар билан тизимли ишлар ташкил этиш.
  24. Фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-оналар билан МФЙ раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари иштирокида ишларни ташкил этиш.
  25. Йўналишли ва йўналишсиз ҳайдовчилар (таксистлар) тўпланадиган жойларда Солиқ бўлими ходими иштирокида ишлар олиб бориш.
  26. Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасидан қайтганлар билан ишлар олиб бориш.
  27. Қаровсиз қолган уйлар ва хавфсизлиги таъминланмаган дўконлар бўйича Миллий гвардиянинг Қўриқлаш хизмати ёрдамида қўриқлаш ишларини ташкил қилиш.
  28. Якка ёлғиз яшовчи қариялар билан ҳудудий МФЙ раисининг ободонлаштириш бўйича ўринбосари ҳамкорлигида тадбирлар ўтказиш.
  29. Тадбиркор, даромади юқори аҳоли қатлами билан тегишли тадбирларни ўтказиш.
  30. Кам таъминланган, ночор оилалар билан маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда камбағалликни қисқартириш  бўйича ҳоким ёрдамчиси иштирокида ишларни амалга ошириш.
  31. Ишсизлар, “профилактик ҳисобда турувчи шахслар” билан Бандлик ходими иштирокида уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш.

Ушбу тизимни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг  январь ойида  вилоятимиз маркази Гулистон шаҳрида тажриба тариқасида Сирдарё вилояти ИИБ ҳамда Гулистон шаҳар ИИБ ходимлари, Миллий гвардия,  шунингдек Гулистон шаҳар Оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўлими, МФЙ раислари, МФЙ раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари ва бошқа тегишли ҳамкор ташкилот ва идора, ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик бўйича ўринбосарлари, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, имом хатиб ҳамда отинойи, халқ таълимидан  бириктирилган масъул ҳамда инспектор психолог, Миллий гвардия тизимидан бириктирилган  масъул ходим, шаҳар Солиқ бўлими ҳамда Бандлик бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари Гулистон шаҳрида жойлашган 24 та МФЙ ларга профилактика инспектори бошчилигида бириктирилди.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад юқоридаги рўйхатда  кўрсатилган тоифадаги шахслар томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этмаслик, жамиятга зид бўлган турмуш тарзини тўхтатиш мақсадида уларнинг яшаш манзилларида профилактик суҳбатлар ўтказилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмасликлари юзасидан расмий огоҳлантириш хатлари олинди.            

Бундан ташқари жорий йилнинг 15 февраль куни Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари томонидан тажриба тариқасида Гулистон шаҳрида жорий этилган мазкур тизимнинг самарадорлигини ошириш, иш фаолиятини тизимли ташкил этиш юзасидан шаҳардаги 4 та сектор раҳбарлари иштирокида навбатдаги тақдимот тадбири ўтказилди.  Унда сўзга чиққанлар Гулистон шаҳрида тажриба тариқасида жорий этилаётган 32 тоифадаги шахслар билан ишлаш тизими самарадорлиги  механизми  таҳлил  қилиниб, эришилган натижалар, МФЙ ларда аниқланган муаммоли ҳолатлар, уларни бартараф этишда ишчи гуруҳлар ҳамжиҳатлигини ошириш, бу борадаги ишларни ташкил этишда манфаатдор идора ва ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, бу борадаги иш тажрибаси кўламини янада кенгайтириш, ўзаро ахборот алмашинувини янада жадаллаштириш каби масалалар юзасидан топшириқлар берилиб, бу борадаги ишларни янги босқичга  кўтариш юзасидан тегишли чора-тадбирлар  белгиланди.

 Гулистон шаҳар ИИБ ҲПБ

Text to speech