6 Июл 2022 йил 303

Гулистон шаҳрида тайинланган жазодан бўйин товлаган шахс озодликдан маҳрум этилди.

Гулистон шаҳар ИИБ ЖХХ Пробация бўлинмаси ҳисобида турган 1989 йилда туғилган Гулистон шаҳрида яшовчи, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан судланиб, ЖИБ Олмалиқ шаҳар суди томонидан 2 йил 2 ой 8 кун муддатга Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган назорат остидаги шахс А.А олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ўзига тайинланган жазодан бўйин товлаб, суд томонидан қўйилган тақиқ ва чекловларни бузиб, Ахлоқ тузатиш иши жазосини бузиб ишлашдан бўйин товлаб келганлиги аниқланиб, унга нисбатан Гулистон шаҳар ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, 2022 йил 14 июнь куни ЖИБ Гулистон шаҳар судига тақдимнома киритилди ва суд томонидан тақдимнома қаноатлантирилиб, назоратдаги шахс А.А 2 йил 2 ой 3 кунга озодликдан маҳрум этилиб, жазони ижро этиш муассасасига қайтарилди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими

Text to speech