11 Ноябр 2022 йил
724
Гулистон шаҳрида содир этилган ўғирлик жинояти фош этилди.
Гулистон шаҳар ИИБга ариза билан Гулистон шаҳар, Баҳор МФЙда яшовчи И.Г мурожаат қилиб, аризасида номаълум шахс яшаш уйи ҳовлисидан умумий нархи 2.000.000 сўмлик, 4 дона темир трубаларни ўғирлаб, жами 2.000.000 сўм миқдорида моддий зарар етказганлигини маълум қилган. Жиноят қидирув ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 1981 йилда Гулистон шаҳрида туғилган М.Ў содир этганлиги аниқланиб, далилий ашёлар олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.Ўга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-м 3-қ «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати