12 Май 2022 йил 391

Гулистон шаҳрида содир этилган жиноят Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида муҳокама этилди.

Юртбошимизнинг жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган қарорларидан келиб чиқиб, ҳафтанинг пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”-деб эълон қилинганлиги сабабли, вилоят ҳудудида бугун жиноятчиликни жиловлаш борасида профилактик ишлар ташкил этилди.

Хусусан, маҳаллаларда ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш, назоратсиз юрган вояга етмаган шахсларни аниқлаб, улар билан манзилли профилактик ишларни ташкил этиш мақсадида профилактика инспекторлари маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда хизматни олиб бормоқда.

Содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаб ва шарт-шароитлари ўрганилиб, кенг аҳоли орасида муҳокама этилмоқда. Хусусан 2022 йил апрель ойида Гулистон шаҳри “Обод юрт” маҳалласида содир этилган оғир турдаги жиноят Гулистон шаҳридаги Сирдарё архитектура ва қурилиш техникумида вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Ҳусанович Бўронов бошчилигида кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилиб, жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва шароитлари ўрганилди. Тан жароҳати билан боғлиқ ҳамда оила турмуш доирасидаги жиноятларни олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, муҳокамада Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ҳозирги кунда фуқароларимизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтди. Мисол учун ноқонуний ер олди-сотдиси ҳамда банк пластик карточкаларидан пул ечиш ҳолатлари каби жиноятлар сони ортганини эслатиб ўтди.

Ёшлар орасида тез тез учраб турган турли хилдаги таркибида психотроп ва гиёҳвандлик моддалари бўлган дори воситалари олди-сотдиси , истеъмолини олдини олишга қаратилган ишларга барча бирдек масъулият билан ёндашиши кераклиги ҳақида ҳам аниқ кўрсатма ва тавсиялар берилди

Text to speech