21 Апрел 2022 йил 628

Гулистон шаҳрида оғуфурушлар қўлга олинди.

Олинган тезкор хабарга асосан жорий йилнинг 14 апрель куни вилоят ИИБ ЖҚБ, ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Ушбу ўтказилган тезкор тадбирда исм шарифлари шартли ўзгартирилган Олимбек исмли шахс тадбирга харидор сифатида жалб этилган “Шариф исмли шахс билан Гулистон шаҳар ҳудудида учрашиб, махсус кукун билан ишлов берилган 600.000 сўм миқдордаги пулларни олиб, гиёҳвандлик воситасини олганидан сўнг, учрашишликка келишиб, 14 апрелдан 15 апрель кунига ўтар кечаси соат 01-30 да Олим ва Шариф исмли шахслар билан Гулистон шаҳрида учрашиб, марихуана гиёҳвандлик воситани берган вақтида ушланиб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганда, унинг ўнг оёғининг пайпоғи ичида 1 дона 2.000 сўм пулга ўралган яшил рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи марихуана гиёҳвандлик воситасига ўхшаш восита ашёвий далил сифатади олинган.

Шунингдек, “Шариф исмли шахс Олимбекдан 600.000 сўм пул эвазига сотиб олган, қоғоз бўлагига ўралган, яшил рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, тахминан оғирлиги 2-3 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситасини тақдим этган.

Шундан сўнг, олиб борилган терговга қадар текширув давомида, Олимбек марихуана гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситани 1965 йилда туғилган, Сирдарё туманида яшовчи Шерали исмли шахсдан сотиб олиб берганлиги аниқланиб, ушбу хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганида, Шерали исмли шахсдан махсус кукун билан ишлов берилган 530.000 сўм пуллар, хонадонидан қоғоз бўлаклари ва целлофан пакетга жойлаштирилган, жами оғирлиги тахминан 150-200 грамм бўлган, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, яшил рангли, қуруқ ҳолатдаги марихуана гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситалар ва томорқанинг беда ўсимликлари орасига яшириб қўйилган, ёғоч қутига жойлаштирилган 53 дона целлофан бўлакчалардан 8 дона тахминан узунлиги 3-5 см узунликдаги наша гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш парваришланган ўсимликлари борлиги аниқланиб тадбир иштирокчилари ҳамда холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Text to speech