25 Июл 2022 йил 687

Гулистон шаҳрида ноқонуний қурол сақлаш ҳолати аниқланди. 

Олинган маълумотга кўра, Гулистон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 1967 йилда туғилган, Гулистон шаҳрида яшовчи З.Анинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, тегишли рухсатномасиз 1 дона 1 стволли, 5.6 калибрли, №14289 рақамли “ТОЗ-16” русумли ўқотар ов қуролини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Ўз.Рес ЖКнинг 248-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech