15 Декабр 2021 йил 525

Гулистон шаҳрида ноқонуний пиротехника воситалари аниқланди.

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ, Гулистон шаҳар ИИБ ЖТСБ ходимлари ва соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида Сирдарё вилояти Мирзобод тумани Оқолтин МФЙда яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро Ж.Ж Гулистон шаҳар Улуғ йўл МФЙ Тошкент йўли кўчасида жами 31 дона ДНЕПР FR-4106” 18 дона, “ROBAN Candle” 2 дона, “RARADI GB” 5дона, “FLYINO COLOU” 2 дона, “MIBE CAKE JSB-10425” 2 дона пиротехника воситаларини ноқонуний равишда 1500.000 сўмга сотаётган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ

Text to speech