5 Июл 2022 йил 638

Гулистон шаҳрида гиёҳванд ўсимликларини етиштириш ҳолати аниқланди.

Олинган маълумотга кўра, Гулистон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, 1952 йилда туғилган, Гулистон шаҳрида яшовчи Л.Внинг яшаш уйи томорқаси кўздан кечирилганда, томорқасида 2 туп, бўйи тахминан 70-80 см узунликда бўлган “наша” гиёҳвандлик ўсимликлари экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Ўз.Рес ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech