9 Август 2023 йил 874

Гулистон шаҳрида автомашина ичидан пуллар ўғирланди.

1989 йилда туғилган, Гулистон тумани, Ҳ.Олимжон МФЙда яшовчи фуқаро С.м муқаддам содир этган жиноятлари учун бир неча маротаба судланиб, жазо муддатини ўтаганлигига қарамасдан қайта жиноят содир этиш йўлига кириб, Гулистон тумани, Чортоқ МФЙда яшовчи фуқаро В.Ж ўзига тегишли бўлган “Dаewoo” русумли автомашина ичида Гулистон шаҳар, Шодлик МФЙ ҳудудида жойлашган шаҳар ҳокимияти яқинида дам олиб ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, автомашинаси ичида бўлган фуқаро В.Жга тегишли бўлган бир дона қора рангли “Redmi 9 pro” русумли телефон аппаратини ҳамда 300.000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаб олиб кетиб, “Redmi 9 pro” русумли телефон аппаратини Гулистон шаҳар, Тараққиёт МФЙ ҳудудида жойлашган эски деҳқон бозорига олиб бориб, мазкур телефон аппаратини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, фуқаро Хга 350.000 сўм эвазига сотиб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро С.мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-м 3-қ “а” банди жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech