31 Август 2021 йил 722

Гулистон шаҳар ИИО ФМБ да назорат остида турувчи шахсларга очиқ сайёр суд бўлиб ўтди.

2021 йил 20 август куни ЖИБ Гулистон шаҳар судининг судьяси И.Қорабоев ва М.Омоновлар раислигида, судья ёрдамчилари И.Эсонбоев ва Ш.Бўроновлар, шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Ф.Донияров, Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи инспектори катта лейтенант А.М.Турсуновлар иштирокида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Сайёр суд мажлисида Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида ҳисобда турган 21 нафар маҳкумлар ва жамоатчилик вакилларидан 8 нафари иштирок этди.

Сайёр суд мажлисида кўрилган масала: 2021 йил 20 январь куни ЖИБ Сирдарё вилояти Сайхунобод туман судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, ҳар ойлик иш хаққининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ундириб бориш шарти билан 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, ҳозирги кунда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган, 1976 йилда туғилган маҳкум Б.У, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, 2019 йил 14 август куни ЖИБ Сирдарё вилояти Мирзаобод туман судининг ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан  ўталмай қолган 2 йил 8 ой 11 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси, шу муддатга ҳар ойлик иш хаққининг 20% ни давлат даромадига ундириб бориш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, ҳозирги кунда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 1980 йилда туғилган маҳкум Ж.В, 2021 йил 16 апрель куни жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатининг ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси (169-моддаси 1-қисми)га асосан ЖИБ Гулистон шаҳар судининг 2021 йил 24 мартдаги ажрими бекор қилиниб, ўталмай қолган 9 ой 4 кун озодликни чеклаш жазосини давом эттириш белгиланган, ҳозирги кунда озодликни чеклаш жазосини  ўтаётган 1987 йилда туғилган маҳкума  М.Д, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 2019 йил 03 апрель куни ЖИБ Сирдарё вилояти Сардоба туман судининг ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 3 йил 5 ой 22 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси, шу муддатга ҳар ойлик иш ҳаққининг 15% ни давлат даромадига ундириб бориш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, 1979 йилда туғилган маҳкум Т.Н, 2019 йил 11 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбли деб топилиб,  ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, тунги соат 2200дан тонги соат 0600гача яшаш хонадонини тарк этиши чекланган ҳолда 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида 3 йил 7 ой 14 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилган, 1974 йилда туғилган маҳкум А.Б, 2019 йил   11 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, тунги соат 2200дан тонги соат 0600гача яшаш хонадонини тарк этиши чекланган ҳолда 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида 3 йил 7 ой 14 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилган, 1990 йилда туғилган маҳкум О.М ҳамда 2019 йил 02 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, сутканинг кеч соат 22:00 дан эрталаб соат 06:00га қадар яшаш жойидан чиқишни тақиқлаш йўли билан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси “а” бандига асосан 3 йил 7 ой 22 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилган, 1988 йилда туғилган маҳкум Х.Жлар жазо муддатини ижобий ўтаб, иш ва яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини инобатга олган ҳолда, Гулистон шаҳар судининг судьяси И.Қорабоев ва М.Омоновлар юқоридаги 7 нафар маҳкумларнинг ҳар бири билан алоҳида-алоҳида суҳбатлашиб, содир этган жинояти юзасидан пушаймонлиги хақида сўраб, ўталмай қолган муддатларидан шартли равишда озод этилаётганликларини тушунтириб, келгусида яъни шартлилик муддати даври давомида янги жиноят содир этадиган бўлсалар, жазо тайинлашда янги жиноят билан тайинланган жазога қўшиб хисобланиши хақида батафсил гапириб ўтди ва юқоридаги маҳкумларнинг барчасини Ўз.Рес. ЖКнинг 73-моддасига асосан шартли равишда озод этди.

Шунингдек, жазо ўташдан бўйин товлаган 2020 йил 16 сентябрь куни ЖИБ Гулистон шаҳар судининг ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси (74-моддаси, 169-моддаси 3-қисми “а” банди, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми) га асосан ўталмай қолган 2 йил 6 ой 12 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган, 1984 йилда туғилган маҳкум М.Бнинг ўталмай қолган озодликни чеклаш жазоси, шу муддатга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.   

     Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи   

    

Text to speech