5 Август 2023 йил 815

Гулистон шаҳар ИИБда берилган топшириқлар ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Қ.Қуранбаев раҳбарлигида 2023-йилнинг 19-июл куни ўтказилган “Ёшлар ўртасидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишнинг янги тизимини яратиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши”да берилган топшириқлар ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан 2023-йил 30-мартдаги 10/3/05-сонли қўшма қарорида берилган вазифалар ижроси бўйича Гулистон шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан бу борада йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Муҳокама давомида ИИБ масъул раҳбарларига келгусида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб берилди.

Муҳокама якунида ИИБ масъул раҳбарлари ва ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзоларига вазифа ва топшириқлари белгилаб берилиб, амалга оширилаётган ишлар юзасидан хар ҳафта якунида танқидий муҳокама қилиб борилиши белгилаб олинди.

Text to speech