12 Сентябр 2022 йил 295

Гулистон шаҳар ИИБ тергов-тезкор гуруҳи билан ситуацион ўқув амалий машғулоти ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 07 сентябрь кунидаги тегишли фармойишига асосан жорий йилнинг 10 сентябрь кунидан 10 октябрь кунига қадар Ички ишлар органлари тизимларида ўтказилаётган «Касбий тайёргарлик ойлиги» доирасида, ходимларнинг жанговар ва ўз ихтисослигига оид бошқа вазифаларни бажаришда зарур бўладиган жисмоний сифатларини талаб даражасида сақлаш, янада ривожлантириш хамда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан моҳирона фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида Гулистон шаҳар ИИБ тергов-тезкор гуруҳи билан ситуацион ўқув амалий машғулоти ташкил этилиб, ўқув машғулотлари давомида содир этилган ўғрилик жиноятида ИИО ходимларининг биринчи навбатда амалга ошириши лозим бўлган ишлари ва вазифаларига алоҳида эътибор қаратилиб тергов-тезкор гуруҳи касбий ва амалий фаолиятларига баҳо берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech