Гулистон шаҳар идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Гулистон шаҳар прокуратурасида вояга етмаганлар ишлари бўйича Гулистон шаҳар идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда Гулистон шаҳар прокурори Ш.Э.Артикбаев, идоралараро комиссия аъзолари ҳамда бугунги кунда вояга етмаганлар ўртасида содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари учун махсус ҳисобда турган вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Йиғилишда сўзга чиққан шаҳар прокурори Б.Э.Артикбаев бугунги кунда юртимизда ёшларини, жумладан вояга етмаганларни баркамол, ватанпарвар, юксак маънавиятли қилиб тарбиялаш борасида барча имконият эшиклари очиб берилганлиги, улардан самарали фойдаланиш тизими ҳақида тадбир иштирокчиларига батафсил маълумотларни бериб ўтди. Айни вақтда ўзлари билиб-билмай ғайри-ижтимоий ҳаракатларни содир этиб, махсус рўйҳатга олинган вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналари учун прокуратура тизими, қолаверса идоралараро комиссия томонидан уларнинг тўғри йўлга ўтишларида керакли ҳуқуқий маслаҳатлар, шу билан бирга соғлом турмуш тарзини олиб боришлари учун барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда ёрдам кўрсатилиши, улар давлат томонидан ҳар томондан қўллаб-қувватланиши тўғрисида тушунчалар берилди. Тадбирда идоралараро комиссия аъзолари, ота-оналар, ҳалқ таълими вакиллари, вояга етмаганларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилиб, билдирилган таклифлар ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.
Гулистон шаҳар ИИО ФМБ