17 Июн 2022 йил 275

Гулистон шаҳар ИИБда «Интизом ойлиги» доирасида ИИВ масъул ходими бошчилигида ишлар жадал суръатларда давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 07 июнь кунидаги «Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда «Темир интизом ва ҳалоллик – муваффақият калити» шиори остида «Интизом ойлиги»ни ўтказиш тўғрисида»ги 135-сонли Фармойишига асосан жорий йилнинг 16 июнь куни Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари ҳамда ИИВ масъул ходими томонидан Гулистон шаҳар ИИБда қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан:

Жорий йилнинг 16 июнь куни соат 08:30да Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари, ИИВ масъул ходими ҳамда Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғи раҳбарлигида шаҳар ИИБ шахсий таркиби билан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ИИВ масъул ходими томонидан ИИВнинг 2022 йил 7 июнь кунидаги 135-сон Фармойиши асосида, Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш мақсадида «Темир интизом ва ҳалоллик – муваффақият калити» шиори остида «Интизом ойлиги» ўтказилиши белгиланганлиги шахсий таркиб эътиборига етказилди. Масъул ходим томонидан ички ишлар органларида коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш самарадорлигини ошириш, ички ишлар органлари ходимларини ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, миллий қадриятларга содиқ, умуминсоний қадриятларга таянадиган, ёт ва бузғунчи ғояларга муросасиз курашувчи, иймон-эътиқоди ва иродаси мустаҳкам, маънавиятли ва фидойи, аждодларимиз ва мардлик кўрсатиб ҳалок бўлган ходимларнинг бебаҳо меросига таяниб яшайдиган баркамол шахс сифатида тарбиялаш, улар қалбида давлат ва халқимизнинг хавфсизлигини таъминлашда шахсий дахлдорлик ва юқори масъулият ҳиссини шакллантиришни таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, йиғилиш давомида Гулистон шаҳар ИИБда хизмат олиб бориб, эл юрт осойишталиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда, юклатилган хизмат вазифаларига тўлиқ ёндашиб, касб маҳоратини намоён этиб, бошқа ҳамкасбларига намуна бўлиб келаётган ходимлар рағбатлантирилди.

Текширув давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган Гулистон шаҳар ИИБ ходимларининг яшаш хонадонига ташриф буюрилиб, ходимларнинг оила аъзолари билан суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат давомида ходимларнинг муаммо ва камчиликлари тингланиб, ИИВ масъул ходими томонидан ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, ташриф давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Бундан ташқари масъул ходимлар Гулистон шаҳар 2-сонли ИИБ маъмурий биносига ташриф буюриб, навбатчилик қисми, профилактика инспекторининг хизмат хонаси, иш ҳужжатлари ва хизмат фаолияти билан танишиб чиқдилар.

Текширув мобайнида ходимларнинг хизмат фаолиятлари ва билим савиялари назорат тартибида текширилди ҳамда ходимларга хизмат интизомига риоя қилиш, хизмат жойини ташлаб кетмаслик, фуқаролар билан қўпол муносабатда бўлмаслик ва коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича йўриқномалар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech