27 Апрел 2022 йил 228

Гулистон шаҳар ИИБ М ва ФРБ масъул ходимлари томонидан мактабларда 16 ёшга тўлган ўқувчиларга идентификация ИД-карта олишлари бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда  

Мамлакатимизда ахборот тизимини жадал ривожлантириш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, турли ахборот тизимларида ва масофавий хизмат кўрсатишда шахсни идентификациялашнинг ягона механизмини жорий этиш, кўзда тутилган.

Мактабда 16 ёшга тўлган ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини идентификация ИД-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида ПФ 6065-сон Фармони қабул қилинганлигини шу асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини идентификация ИД-карталарини олиш ва алмаштириш учун, ўз ихтиёрига кўра хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиши учун имкониятлар яратилганлиги тушунтирилди.

Шунингдек,  Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи  чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни идентификация ИД-карталарини олиш учун доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган  манзилдаги ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилишлари айтилди:

Гулистон шаҳар ички ишлар  бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини идентификация ИД-карталарини расмийлаштириб бериш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Text to speech