Гулистон Давлат Университетида “Гендер тенглик-давр талаби” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Гулистон Давлат Университети Ишлаб чиқариш технологиялари факультети ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида “Гендер тенглик-давр талаби” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Гулистон давлат университети хотин қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Нигора Султонова, факультет хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси, Техника фанлари бўйича фалсафа доктори Наргиза Шерқулова, факультет профессор ўқитувчилари ва талаба қизлари, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходими подполковник Саида Абдуҳамидова, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Гулноза Мирзабековалар иштирок этишди. Тадбир давомида Сирдарё вилояти ИИБдан ташриф буюрган Саида Абдуҳамидова томонидан ОИТС ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди. Талаба қизларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилди. Вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғи ўринбосари Гулноза Мирзабекова Ўзбекистонда Гендер тенглик сиёсати ва «Хотин –қизларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғриси” даги Ўзбекистон Республикасининг 561-сонли қарори ва унинг ижроси Сирдарё вилояти кесимида тўлақонли ёритиб берилди. Тадбирда факультет “Қизлар клуби” фаолиятини ёритувчи клуб аъзоларининг чиқишлари йиғилганларда катта таассурот уйғотди. Taдбир сўнгида таассуротлари тўғрисида Гулистон давлат Университети хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Нигора Султонова ижобий фикрлар билдирдилар.