Гулистон давлат университетида Ахборот технологиялари факультетида “Ёшлар орасида жиноятчиликка қарши курашиш” бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди
Йиғилишни факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Б.Б.Эргашев очиб берди ва сўзни Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ масъул ходими подполковник С.Абдулхамидовага берди.
С.Абдулхамидова: вояга этмаганлар ва ёшлар ўртасида 2021 йил 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берди. Бугунги кунда Сирдарё вилоятида 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 487 минг 748 нафар бўлиб, ҳудуд аҳолисининг 58 фоизини, шундан 260 минг 086 нафарини вояга этмаганлар ташкил қилади. Жорий йилнинг 12 ойи давомида 30 ёшгача бўлган ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар жами 329 тани яни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (344) 15 тага яни 4.4 фоизга камайган.
Хотин-қизлар орасида жиноятчиликни ҳамда тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш борасида подполковник Гулноза Мирзабекова гапириб ўтди. Қизғин баҳс мунозара ва савол жавоблар остида ўтган тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.