30 Июл 2024 йил 2367

Гулистон шаҳрида “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусидаги махсус ўқув курси ташкил этилди.

Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг 2024-йил 4-апрелдаги “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида махсус ўқув курслари бошланди. 

Ўқув курсларини сифатли ҳамда самарали ташкил этиш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бошқарма бошлиғи, 2-даражали адлия маслаҳатчиси Ф.П.Ҳайитбоев,  ушбу Марказ бош мутахассиси Д.Ш.Раҳматжонова,  шунингдек, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафедраси ўқитувчиси, юридик фанлари фалсафа доктори Б.Т.Кадирова, ИИВ Академияси “Жазони ижро этиш фаолияти” кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, подполковник Қ.Б.Қодиров  ва ИИВ Малака ошириш институтининг “Юридик фанлари” кафедраси  катта ўқитувчиси подполковник  О.С.Субанов  ташриф буюришиб, ўқув курсларига жалб этилган тергов йўналишидан 10 нафар , тезкор қидирув ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишларидан 20 нафардан, жами 50 нафар ходимлар, шунингдек, вилоят прокуратураси ҳамда суд органларининг бир қатор ходимларига “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашишди. 

Жумладан, ўқув курси давомида иштирокчиларга “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар, асосий тамойиллар”,  “Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқациз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенсиянинг мазмун- моҳияти”, “Қийноққа солишга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар”, Қийноққа қарши конвенсияга факултатив протоколи, “Қийноқларнинг олдини олишга оид миллий превентив механизмлар: халқаро тажриба ва миллий амалиёт”, “Нелсон Мандела қоидаларининг мазмун-моҳияти”, “Вояга етмаганлар ва аёлларга оид халқаро ва миллий стандартлар” мавзуларида профессор-ўқитувчилари маърузалар ўқишди.

Шундан сўнг, иштирокчиларнинг мавзу доирасидаги билим ва тажрибаларни янада бойитиш мақсадида амалий машғулотлар ўтилмоқда.

Махсус ўқув курси машғулотлари давом этмоқда.

Text to speech