Гулистон шаҳрида "Ёшлар жинояти ва ҳуқуқбузарлигидан холи маҳалла номинациясининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 9 май кунидаги 150-сонли фармойишига асосан ёшлар жинояти ва ҳуқуқбузарлигидан ҳоли маҳалла номинациясининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ёшлар томонидан содир этиладиган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни кескин камайтириши, ёш авлод қалбида жиноятчиликка қарши курашиш иммунитетини шакллантириш мақсадида ўтказилган номинацияда шаҳар-туман босқичларидан саралаб олинган 1 тадан маҳалла фаоллари йиғини еттиликлари жамоалари иштирок этишиб, низом талаблари асосида беллашдилар.
Ҳакамлар ҳайъати жамоаларни ижтимоий профилактика объектлари тўлиқ қамраб олинганлиги, ёшлар бандлиги таъминланганлиги, ёшларнинг касб-ҳунарга ўқитилганлиги маҳаллада ёшлар иштирокида маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирларининг ўтказилганлиги каби қатор мезонлар асосида баҳолаб боришди.
Номинация якунига кўра фахрли 3-ўрин Боёвут тумани "Амир Темур" маҳалласи жамоасига насиб этган бўлса, фахрли 2-ўринни Гулистон шаҳар "Ибратли" маҳалласи жамоаси қўлга киритди. Ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт бартараф этиб, келажак эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган Янгиер шаҳар "Заҳириддин Муҳаммад Бобур" маҳалласи жамоаси номинация ғолиби дея эътироф этилди ҳамда Республика босқичига йўлланмасига эга чиқишди.
Ғолиб ва совриндорлар вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.