Гулистон шаҳри ва Мирзаобод туманида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича методик ёрдам кўрсатилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрининг “Боғишамол” ва “Тараққиёт” МФЙ ҳамда Мирзаобод тумани “М.Улуғбек” МФЙда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳудуд методикасини яратиш бўйича ижтимоий ва криминоген вазият ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликлари томонидан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш юзасидан қўшма қарор қабул қилинган эди.
Шундан келиб чиқиб, ИИВ Академияси масъуллари томонидан Гулистон шаҳар ва Мирзаобод туманида олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар содир этилган, “қизил” тоифага тушган маҳаллаларда жиноятчиликнинг ошиб кетиш сабаблари, уларга имкон берган шарт-шароитлар ва ҳудудларда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича илмий-амалий ёндашув асосида манзилли тадбирлар олиб бориб, натижалари юзасидан тегишли хулосалар қабул қилиб, маҳаллаларда хизмат олиб бораётган “бешлик” вакилларига ўзларининг асослантирилган тавсияларини бердилар.