9 Октябр 2021 йил 438

Гулистон Академик лицейида "Гиёҳвандлик умр заволи" мавзусида тадбир ўтказилди.

Сирдарё вилоят ИИБ ҲПБ нинг 2021 йил 08 октябрь кунги "Ўқитувчи ва талабалар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши курашиш" тезкор-профилактик тадбирини ташкиллаштириш ва ўтказиш тўғрисидаги кўрсатмаси ижросини таъминлаш юзасидан Гулистон Академик лицейида талаба ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Йиғилиш вилоят Наркология диспансери, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа мутасадди идоралар ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этилиб, унда ёшларга гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар сони йилдан йилга кўпайиб бораётганлиги, гиёҳвандлик -бу умр заволи эканлигини, ёшлар орасида ҳар хил психотроп дори воситаларини истеъмол қилиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳам афсуски ортиб бораётганлиги юзасидан талаба ёшларга батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди. Вилоят наркология диспансери ходимлари томонидан гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишлари ўтказилган бўлса, ички ишлар ходимлари томонидан ушбу жиноятчиликка қарши Жиноят кодексида белгиланган жазо чоралари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбир давомида талаба ёшларга гиёҳвандликнинг оқибатлари тўғрисидаги тарбиявий аҳамиятга эга видеоматериаллар намойиш этилди.

Гулистон шаҳар ИИБ

Text to speech