24 Апрел 2024 йил 1215

Гулистон шаҳар ИИБда коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш борасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБнинг 2024 йил 20 апрель кунидаги 46 сонли фармойиши ижросини таъминлаш борасида Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан тарғибот тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, 2024 йил 23 апрель куни коррупцияга қарши курашиш юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилиб, Ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонунбузилиш ҳолатларининг асосий қисми фуқаролар томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарлик учун чора кўрмаслик, жазони енгиллаштириш, тўпланган ҳужжатларни қасддан судга юбормаслик каби ҳаракатларда намоён бўлаётганлиги таъкидланиб, асосан Ички ишлар органлари хизматига янги қабул қилинган ёш ходимлар ўртасида коррупцион жиноятларни олдини олиш борасидаги ишлар янада жадаллаштирилди.

Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда аҳоли ўртасида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида, Гулистон шаҳар ИИБ ва унинг қуйи тизимлари маъмурий биноларида коррупцияни олдини олишга қаратилган тарғибот бурчаги ташкил этилиб, коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишни акс эттирувчи буклет ва флаерлар тайёрланди ҳамда ҳар бир ходимнинг хизмат хонасида бўлиши таъминланди.

Шунингдек, Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармасида “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги”ни юқори савияда ўтказиш мақсадида, барча бўғиндаги раҳбарлар томонидан қўл остидаги ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Порахўрлик ва тамагирлик – Ватанига, халқига, касбига ва оиласига хиёнатдир” деган ғояни илгари сурган ҳолда тарбиявий-профилактик тадбирлар амалга оширилди.

 Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармаси

Text to speech