Гулистон шаҳар ИИБда “Коррупция жамият кушандаси” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник С.Б.Джабаров томонидан 2024 йил 3 декабрь куни Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида коррупцияга қарши курашиш ва уни барвақт олдини олиш ҳамда хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича таркибий ва ҳудудий Ички ишлар органлари ходимлари билан ўтказилиши белгиланган йиғилишлар жадвалига асосан, 2024 йилнинг 4 декабрь куни Бошқарма бошлиғининг ўринбосари полковник Қ.Х.Шерматов ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сирдарё вилояти бўйича бўлими ходимлари иштирокида Гулистон шаҳар ИИБда хизмат олиб борувчи ходимлар билан “Коррупция жамият кушандаси” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида сўзга чиққанлар ҳозирги кунда ходимларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ва шарт-шароитлар ҳақида сўз олиб бориб, яратилаётган шундай кенг имкониятларга қарамасдан ўз нафсининг қурбонига айланиб коррупсион ҳолатларга йўл қўяётган, ИИО ходими деган шарафли номга доғ тушираётган ходимлар ҳам учраб турганлигини афсус билан таъкидлаб, ходимлардан хизмат фаолияти давомида қонунийликка амал қилишлари, белгиланган меъёрий буйруқ талаблари асосида иш олиб боришлари, фуқаролар билан бўлган суҳбат жараёнида хушмуомала ва вазмин бўлишлари юзасидан тушунчалар берилиб, тадбир якунида ходимларга “Республикамиз миқёсида коррупсион ҳолатлар билан боғлиқ” видеоролик намойиш қилинди.