16 Октябр 2024 йил
5989
Гулистон шаҳар ИИБ ходимлари учун психопрофилактик тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг "Аҳоли билан ишлайдиган ҳар бир ходимнинг ижтимоий психологик портретини яратиш амалиётини жорий қилиш ва унинг асосида манзилли тарбиявий ишларни ташкил этиш" тўғрисидаги кўрсатмасига биноан, Сирдарё вилояти ИИБ психологлари томонидан Гулистон шаҳар ИИБда фаолият олиб бораётган ходимларинг индивидуал- психологик хусусиятларини ўрганишга доир психопрофилактик тадбир ташкил этилди. Тадбирда хизмат жараёнида юзага келиши мумкин бўлган стрессли вазиятлардан чиқиш, руҳий барқарорликка эришиш бўйича мутахассис тавсиялари берилди. Бу каби кенг қамровли профилактик тадбирлар уларнинг интизомли, вазифасига нисбатан янада масъулиятли бўлишида муҳим аҳамият касб этади.