10 Ноябр 2021 йил 598

Гиёҳвандлик воситасини 7.000.000 сўм пулга сотаётган шахс қўлга олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан, Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган «Назорат остида олиш» тадбири давомида, Гулистон туманида яшовчи фуқаро С.А гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадида Гулистон шаҳар, Боғишамол МФЙ, Қурувчилар кўчасида Ж исмли шахсга қора рангли полиэтилен пакетдаги 2 литр ҳажмдаги идишга солинган, марихуана гиёҳвандлик воситасини 7.000.000 сўм пулга сотишга келишиб, махсус ишлов берилган 7.000.000 сўм пул эвазига гиёҳванд моддасини сотган вақтида холислар иштирокида ушланиб, далилий ашёлар олинган. ЭКБнинг хулосасига кўра, Ж исмли шахсдан олинган ўзидан ўткир ҳид таратувчи ўсимлик моддаси таркибида фаол гиёҳванд модда, тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, марихуана деб аталиши ва соф оғирлиги 150 граммга тенглиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг 273-м 5-қ билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech