26 Июл 2022 йил 545

Гиёҳванд ўсимликларини етиштириш билан боғлиқ яна бир ҳолат Сирдарё туманида аниқланди.

Олинган маълумотга кўра, Сирдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, 1975 йилда туғилган Сирдарё туманида яшовчи С.Гнинг яшаш уйи томорқаси кўздан кечирилганда,томорқасида 49 туп, бўйи тахминан 20-50 см узунликда бўлган “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимликлари экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Ўз.Рес ЖКнинг 270-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech