18 Июн 2022 йил 242

Фуқаролик масалаларида фуқароларимизнинг ҳуқуқий билими оширилмоқда

Жорий йилнинг 16 июнь куни Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва Сирдарё вилояти, Гулистон  туманида жойлашган 40-сонли манзил колонияси ходимлари билан ҳамкорликда, мазкур манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан сайёр учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида, маҳкумларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065 сонли Фармоннинг мазмун моҳияти тўлиқ тушунтириб берилди, идентификация ID-карта Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ўрнатилган тартибда расмийлаштириб берилиши, ID-карта Ўзбекистон Республикасининг мулки ва унинг эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидалиги, ID-карта, маълумотларни йиғиш пункти томонидан фуқароларга, янги туғилган 1 ёшгача бўлган гўдакларга – 2 йил муддатга, ота-оналар, васийлар (ҳомийлар) нинг ихтиёрига кўра, 1 ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга, ота-оналар, васийлар (ҳомийлар) нинг ихтиёрига кўра, 16 ёшдан катталарга – 10 йил муддатга берилиши тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сонли Қарори юзасидан ҳам тушунтириб ўтилди.

Жумладан, хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддатлари, хорижга чиқиш биометрик паспортини асраб авайлаш лозимлиги, амал қилиш муддати тугаганидан сўнг хорижга чиқиш биометрик паспорти, маълумотларни йиғиш пунктига топширилиши лозимлиги юзасидан қўшимча тушунтирилиб ўтилди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Text to speech